
…Тошга дебдилар:
— Сўзла! Жим турма! Гапир сен ҳам!..
Тош гапирмабди. Туртибдилар яна:
— Сенинг ҳам айтажак сўзинг бордир ахир!
Тош тилга кирибди:
— Мен… мен…
Ичидан тошиб келган фарёд тошни ўрнидан қўзғотиб юборибди. Тоғдан думалаб кетибди. Ортидан кўчки рўй бериб, ҳаммаёқ остин-устун бўлибди…
— Гапирмагани яхши эди, — дейишибди бироз олдин «сўзла, гапир» деявериб тошни ўз ҳолига қўймаганлар. – Мана энди битта тошни деб ҳаммаёқ остин-устун бўлди…».
Турк адиби Жаҳид КОЙТАКнинг «Сукут санъати» асаридан Фарангис ИСОМИДДИН таржимаси
2018 йил 1 октябр сонидан олинди
0