Хуршид ДАВРОН

1952 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1969 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 1974 йилдан 1994 йилга қадар турли нашриёт ва ижодий ташкилотларда ишлаган. 1994-1996 йилларда Маънавият ва маърифат марказида раҳбар; 1996 йилдан Ўзбекистон телевидениеси «Ёшлар» телеканалининг бош директори бўлиб ишлаган. 1997 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
Хуршид Даврон – Ўзбекистон Халқ шоири, таржимон, тарихчи ва публицист. Бир қанча шеърий асарлар, тарихий-маърифий қиссалар, шунингдек Самарқандда Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600 йиллигига, Парижда «Одеон» театрида Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар ва 21 қисмдан иборат «Темурнома» видеофильми ва 2 қисмли «Бухоройи шариф» телефильми сценарийлари муаллифидир.
Айни дамда «Маърифат саодати» газетасининг доимий муаллифи ҳисобланади.

1+