ТОШ ГАПИРСА…

…Тошга дебдилар:

– Сўзла! Жим турма! Гапир сен ҳам!..

Тош гапирмабди. Туртибдилар яна:

– Сенинг ҳам айтажак сўзинг бордир ахир!

Тош тилга кирибди:

– Мен… мен…

Ичидан тошиб келган фарёд тошни ўрнидан қўзғотиб юборибди. Тоғдан думалаб кетибди. Ортидан кўчки рўй бериб, ҳаммаёқ остин-устун бўлибди…

– Гапирмагани яхши эди, – дейишибди бироз олдин «сўзла, гапир» деявериб тошни ўз ҳолига қўймаганлар. – Мана энди битта тошни деб ҳаммаёқ остин-устун бўлди…».

Турк адиби Жаҳид КОЙТАКнинг «Сукут санъати» асаридан Фарангис ИСОМИДДИН таржимаси

2018 йил 1 октябр сонидан олинди

 

 

0